Қашқадарё вилоят прокуратураси «Мурувват» интернат уйида ногирон болалар учун байрам уюштирди

Қашқадарё вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қарши шаҳридаги «Мурувват» интернат уйида ногирон болалар учун хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Фото: Қашқадарё вилояти прокуротураси матбуот хизмати

Вилоят прокурори Эркабой Тoжиев ташаббуси билан уюштирилган ушбу тадбирда қорбобо, қорқиз ва мультфильм қаҳрамонлари ҳам иштирок этди.

Интернат тарбияланувчилари учун севимли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда бўлиб ўтган Янги йил байрамида қизиқарли саҳна асарлари қўйиб берилди.

Фото: Қашқадарё вилояти прокуротураси матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё вилояти прокуротураси матбуот хизмати

Тадбир якунида «Мурувват» интернат уйида ногирон болалар учун вилоят прокуратураси ходимлари томонидан тайёрланган совғалар улашилди.

Янгиликлар