Ўзбекистонда Янги йил учун қанча «Президент совғаси» тайёрлангани маълум бўлди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3–15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона «Президент совғаси» тайёрланиб ҳудудларга юборилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, «Президент совғаси» таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган. «Президент совғаси» Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига «Uzbekistan Airways» АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилади. Қайд этилишича, Президент номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида 29–30 декабрь кунлари етказиб берилади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги «Президент арчаси» тадбирлари CОVID-19 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда арча безатиш ва янги йил байрамини нишонлаш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар