Қашқадарё ҳокими даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 1 февралдан бошлаб қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди. Бу хақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўринбосарга тенглаштирилган ҳоким маслаҳатчилари ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқишади ва улар ҳам вилоят шифохоналарида саломатлигини тиклаб олишади.

Еслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам Тошкент шаҳрида даволаниб қайтишган еди

Янгиликлар