Лола Тиллаева отаси тасвирланган либосда чиқиб, таъсирли пост билан бўлишди

Аёл отаси билан боғлиқ воқеани сўзлаб берди.

Кеча (30-январь куни) Лола Тиллаева янги пост билан бўлишди ва унда Ислом Каримов билан боғлиқ воқеаларни ёдга олди. Аёл мамлакатнинг биринчи президенти акс эттирилган кўйлак кийиб чиқди.

«Мен бу кунда уни туғилган куни билан табриклаш учун ошиқишимизга ўрганиб қолгандим. Ҳозир мен отамнинг тасвири туширилган кўйлакда ўтирибман. Унинг яшил рангини тушунтирувчи кулгули бир воқеани биламан. Узоқ кунларнинг бирида у менга ниманидир тушунтираётиб, юзимга қаради-да, «Сен бунга ҳали яшиллик қиласан», – деди. Ўша пайтда мен ўзимни аллақачон улғайган ва ҳамма нарсани тушунадигандек ҳис қилардим», – бўлишди у.

Пост остидаги изоҳларда Лола Тиллаеванинг мухлислари уни қўллаб-қувватлаб, ҳанузгача Ислом Каримовни самимият билан ёдга олишларини ёзишган.

Янгиликлар