Пойтахтнинг 4 туманидаги мактабларда анъанавий дарслар қайта йўлга қўйилади

1 апрелдан Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги умумтаълим мактабларида анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси маълум қилди.

Фото: 123ru.net

«Ҳозирда барча мактаблар ҳарорат ўлчагичлар ва ишлатилган ниқоблар учун махсус ахлат қутилари мавжуд. Мактаб йўлакларида ўқувчилар тана ҳарорати, доимий ниқобда бўлишлари қаттиқ назоратга олинади. Соғлом овқатлантириш, тиббий муолажа кўрсатиш шароитлари яратилган. Ҳозирда 445 421 нафар ўқувчидан 154 970 ўқувчи анъанавий таълимга қайтди», — дейди Аҳроржон Султонов.

Қайд этилишича, бунгача Тошкентнинг бошқа туманларидаги умумтаълим мактабларида ўқиш 29 мартдан анъанавий шаклда бошланган.

Шунингдек, ота-оналар болаларининг ўқишини онлайн шаклда давом эттиришни истаса, бунинг учун мактаб маъмуриятига ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Янгиликлар