Ўзбекистонда бир кечада 287 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланганлар сони 23 500 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 31 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, 287 кишига ошиб, жами касалланганлар сони 23 558 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 111 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 112 нафари Тошкент вилоятида;
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 15 нафари Наманган вилоятида;
  • 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (58 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9741 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 55 ёшли Б.Ш. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этгани ҳақида ҳабар берилганди.

Янгиликлар