Aндижонда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 1210 кишига етди

Aндижон вилоятида 31 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 кишига ошиб, 1210 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1172 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 36 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 651 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 38 819 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2515 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар