Андижонда яна 8 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Андижонда 30 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга кўпайиб, 1202 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда 10 нафар фуқаро коронавирусдан тузалган. Шунингдек, жами соғайганлар сони 1172 нафарга етган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жами 38 819 (+460) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 2394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 528 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар