Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев 31 август, душанба куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, давлат раҳбари Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Aдминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинган. Шу ерда Президент нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот қилган.

Янгиликлар