Президент Тошкентнинг Aҳмад Дониш ва Фарғона йўли кўчаларида амалга оширилган қурилиш ишлари билан танишди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Aҳмад Дониш кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Aҳмад Дониш кўчасининг Aмир Темур кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 2,2 км қисми 6 қаторли қилиб қайта қурилди. 4 қаторли мавжуд йўл реконструкция қилинди.

Пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этилди. Энергия тежамкор ёритиш мосламалари ўрнатилди. Кўча ўртасидаги яшил ҳудуд ва кўча бўйларидаги дарахтлар сақлаб қолиниб, 1850 та манзарали дарахт кўчати экилди.

«Йўл қурилишига қўшимча пул бериб, замонавий техникалар олингани бугун натижасини беряпти. Бу эса одамларга манфаат, сифат келтириши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, чорраҳаларда йўл 92 метргача кенгайтирилган. Транспорт воситалари ўнг тарафга тўхтовсиз ҳаракатланиши кўзда тутилган. Бу Aҳмад Дониш, Aмир Темур, Боғишамол каби кўплаб кўчалардаги тирбандликни камайтиради. Тошкент ва Қибрай туманлари аҳолисининг пойтахт марказига етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради. Ушбу янги трассада бир кунда 60 мингтагача транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу ерда мутасаддиларга йўлсозлик сифати ва кўламини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

«Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради. Йўллар яхши бўлса, халқимиз рози бўлади. Шунинг учун бундай сифатли йўлларни ҳудудларда ҳам қуриш, қишлоқ йўлларини ҳам ўзгартириш керак», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент, шунингдек, Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳам бориб кўрди.

Туркиянинг «Kalyon» ширкати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳага асосан, 8 қаторли янги автомобиль йўли қуриш, 2 қаторли мавжуд йўлни реконструкция қилиш, энергия тежамкор ёритиш мосламалари ўрнатиб, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари бир километр йўл қуришга Ўзбекистон ва хорижда кетадиган маблағ ҳамда материаллар қатламини таҳлил қилиш асосида йўл индустриясини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Aвтомагистраллар билан бирга ички йўлларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев янги қурилган «Туркистон» бекатини бориб кўргани хабар қилинганди. Давлат раҳбари «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирган.

Янгиликлар