Самарқандда коронавирус аниқланган 11 нафар бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 31 август кун давомида коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтга қадар 1718 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1603 нафари касалликдан соғайган ҳамда 5 киши вафот этган. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда 110 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 31 август куни Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 5 нафар бемор соғайган.

Aввалроқ Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган 20 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилган эди.