Ўзбекистонда 1 февралдан жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам ошади

Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берилганди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 февралдан бошлаб, буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Тегишли қарор 30 декабрь куни Президент томонидан имзоланган.

Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори ҳам 10 фоизга кўтарилади.

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиевнинг таъкидлашича, Президент қароридан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 февралдан 10 фоизга ошади.

«Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар», — деб ёзган блогер.

Аввалроқ Навоийда 2021 йилдан ичимлик суви нархи уч баравар қимматлашиши ҳамда Андижонда ичимлик ва оқова сув хизматлари таннархи ошиши ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Наманганда ҳам 10 январдан ичимлик суви нархи ошиши хабар қилинган.

Янгиликлар