Ucell ўзининг 30 йиллиги муносабати билан кенг кўламли «Omadli Yil» янги йил акциясини бошлайди
30 йил давомида компания мобил алоқа, рақамли хизматлар ва энг замонавий технологияларни ривожлантирган ҳолда миллионлаб абонентларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланиб келмоқда

Юбилей муносабати билан компания қимматбаҳо совғалар, жумладан, премиум тоифадаги автомобиль ўйналадиган ҳамда янги абонентлар учун BOR тарифларига доимий чегирмалар тақдим этиладиган янги йил акциясини йўлга қўйди.
Акциянинг бош соврини — максимал тўпламдаги замонавий премиум тоифадаги электромобиль ZEEKR 001 Ultra.
Автомобилдан ташқари, иштирокчилар Apple қурилмаларини ҳам ютиб олишлари мумкин:
• iPhone 18 Pro Max;
• Apple Watch;
• AirPods.
Доимий чегирма
Bor 90, Bor 110 ёки Bor 160 тарифларига уланган янги абонентлар абонент тўловига ДОИМИЙ ЧЕГИРМАга эга бўладилар:
• Bor 90: ойига 80 000 сўм 90 000 сўм ўрнига;
• Bor 110: ойига 95 000 сўм 110 000 сўм ўрнига;
• Bor 160: ойига 130 000 сўм 160 000 сўм ўрнига.
Тарифлар шартлари ва лимитлари
Ютуқли имкониятни қандай қўлга киритиш мумкин? Янги абонентлар учун Акцияда иштирокчилари Янги Bor 80, Bor 90, Bor 110 ёки Bor 160 тариф режаларидан бирига уланиш орқали ютуқли имкониятларга эга бўлиш мумкин. Имкониятлар сони танланган тариф ва уланиш усулига боғлиқ:
• Янги Bor 80: Ucell офисида / Дилерлик офисларида — 2 та имконият, Online (Ucell иловаси орқали) — 4 та имконият;
• Bor 90: Ucell офисида / Дилерлик офисларида — 3 та имконият, Online (Ucell иловаси орқали) — 6 та имконият;
• Bor 110: Ucell офисида / Дилерлик офисларида — 4 та имконият, Online (Ucell иловаси орқали) — 8 та имконият;
• Bor 160: Ucell офисида / Дилерлик офисларида — 6 та имконият, Online (Ucell иловаси орқали) — 12 та имконият.
Тарифга улангандан сўнг, Ucell мобил иловасига кириб, «Иштирок этиш» тугмасини босиш орқали акцияда иштирок этишни фаоллаштириш керак. Бу янги уланиш учун ютуқли имкониятлар ҳисобга олинишини таъминлайди.
Ucell абонентлари учун
Амалдаги Ucell абонентлари ютуқли имкониятларга эга бўлиш учун Ucell мобил иловасида акцияда иштирок этишни фаоллаштиришлари ва мобил телефон ҳисобини тўлдириб боришлари кифоя. Ҳисобни ҳар сафар бир мартада 50 000 сўмга тўлдириш учун 1 та ютуқли имконият тақдим этилади. Ucell мобил иловаси орқали ҳисоб тўлдирилганда, имкониятлар сони икки баравар оширилади.
Ҳисобдаги маблағлардан алоқа хизматлари, масалан, тариф режаси учун абонент тўловини амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Имкониятлар қанча кўп бўлса, қимматбаҳо совғалар ва автомобилни ютиб олиш имконияти шунча юқори бўлади.
Барча ўйинлар Ucell’нинг Instagram саҳифасида ва расмий YouTube каналида жонли эфирда, тасодифий сонларни танлаш хизматидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бу жараённинг холислиги ва шаффофлигини таъминлайди. Юбилейга бағишланган янги йил акцияси — абонентларга ишончлари учун миннатдорчилик билдириш ва Ucell’нинг 30 йиллигини биргаликда нишонлаш имкониятидир.
Акция шартлари, унда иштирок этиш қоидалари ва ютуқли имкониятларни ҳисоблаш тартиби ҳақида батафсил маълумотни Ucell мобил иловасида ёки расмий веб-сайтда олишингиз мумкин. Акцияда иштирок этиш учун Ucell мобил иловасининг 2.23-версиясини юклаб олиш ёки иловани янгилаш зарур.
Ucell компанияси ҳақида
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида мобил алоқа хизматларини тақдим этувчи, Ўзбекистон телекоммуникация бозорининг етакчи технологик компанияларидан бири. Компаниянинг абонентлар базаси 14 миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил этади, ходимлар сони эса 2 500 нафардан ошади.
Сўнгги беш йил давомида Ucell компанияси мамлакат телекоммуникация инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар киритди. Компания миссияси: «Оддий, қулай ва ишончли сервисларни тақдим этамиз — одамлар билан ва одамлар учун ишлаймиз».





