Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Жумладан, Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида турли даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар олиб борилаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 45 фоизга ошгани билдирилди.

Шунингдек, Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани таъкидланди. Парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланаётгани айтилди.

Учрашувда, «Яшил» энергетика, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

AI News