Тошкентдаги цехлардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги пенопласт ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Бинокор қўрғони, Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар 4 ноябрь соат 11:58 да келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:08 да ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин 12:42 да қуршаб олинган ва 2:51 да ўчирилган.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани билдирилган.

AI News