Украинада меҳнат қуллигида бўлган 19 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистонга Киев вилоятида (Украина) оғир ҳолатга тушиб қолган 19 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

18 сентябр куни Киев вилоятидаги бир иссиқхоналардан бирида мажбурий меҳнат шароитда бўлган юртдошлар ҳақидаги маълумот Украина ОАВда тарқалган эди.

Шундан сўнг, ҳолат дарҳол қатъий дипломатик назоратга олинган.

Музокаралар натижасида барча 19 нафар фуқарога расман «жабрланувчи» мақоми берилди. Бу эса уларга нисбатан Украина қонунчилиги бўйича қандайдир санкциялар қўлланишини тўлиқ инкор қилди, — дейилади хабарда.

2 ноябр куни барча 19 нафар шахс ваколатли шахслар ҳамроҳлигида Кишинёв–Истанбул–Урганч ҳавойўли йўналиши бўйича учиб, 3 ноябр куни Ўзбекистонга етиб келган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш, Украинадан хавфсиз чиқиб кетишлари учун ҳужжат ва ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошираётгани билдирилган.

AI News