Ўзбекистонда 2020 йилда йўл ва кўприк қурилиши соҳасида содир этилган жиноятлар сони хақида маълумот берилди
3 февраль куни АОКА бўлиб ўтган матбуот анжуманида Республика транспорт прокуратураси йўл ва кўприк қурилишида содир этилган жиноятлар ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра,2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40 га яқин жиноят иши очилган. Уларда йўллар қурилишидаги коррупцион ҳолатлар бўйича 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож этилгани фош этилган.
Матбуот анжуманида кўприк ва йўллар қурилишида лойиҳа институтлари монополияси тугатилгани, бундан буён объектлар очиқ тендер савдолари орқали қурилиши таъкидланди.
Шунингдек, 2020 йил давомида Транспорт прокуратураси томонидан ҳар бир объектга чиқиб йўллар аҳволи ўрганилганда, қатор камчиликлар борлиги аниқланган.
«Аввало, йўл ва кўприк қурилишига оид қонунчилик ва уларни қуришда қўлланадиган давлат стандартлари, йўриқнома ва қоидаларни такомиллаштириб, ҳозирги замонга мослаштириш зарурати юзага келган. Боиси, ҳозирги кундаги қурилишлар ҳанузгача собиқ иттифоқ давридаги стандартлар асосида амалга оширилмоқда», — дейилган хабарда.
.