Швецияда янги туғилган чақалоқда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Швед олимлари коронавирус билан касалланган онадан янги туғилган чақалоқда янги коронавирус мутациясини аниқлашди. Бу ҳақда The Conservation’га асосланиб Hordiq.uz хабар берди.

Фото: unsplash.com

Хабарга кўра, ҳомиладор аёл касалхонага оғриқ билан ётқизилган. Текширув пайтида болада кислород етишмовчилиги ва юрак уришининг пастлиги аниқланиб, кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирилган.

Таъкидланишича, бола ва онада коронавирус текшируви ўтказилган ва инфекция мавудлиги тасдиқланган.

Қайд этилишича, она-болада топилган вируслар бир хил бўлган, бир неча кундан сўнг янги туғилган чақалоқдаги вируснинг фарқли экани маълум бўлган.

«Бу туғилишдан олдин онадан ҳомилага ўтган коронавируснинг ноёб шароитда генетик ўзгариши билан боғлиқ биринчи ҳодисадир», – дейилган хабарда Лунд университети касалхонаси акушер-гинекологи Меҳрена Зайгаманинг.

Маълум бўлишича, янги мутация А107G деб номланган.

Янгиликлар