Ўзбекистонда TikTok ва қатор ижтимоий тармоқлар блокланди
Аввалроқ, Президент айрим тиктокерларни танқид қилган эди.
Хабар қилинишича, қонун талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди.
Қайд этилишича, айрим ижтимоий тармоқлар 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.