Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳ келиши тахмин қилинди
Ўзбекистонда бир ой муддатда туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича ҳар бир туман кесимида дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.
Ўзбекистонда жами 22 та йирик зиёрат объекти атрофини ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш кутилмоқда.
Таъкидланишича, 20 февралга қадар авиаташувчиларга ички туризм йўналишларидаги авиачипта нархининг 25 фоизини, туроператорларга авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизини қайтариш тартиби тасдиқланади. Ушбу чора-тадбирлар натижасида жорий йилда 1,7 миллион нафар хорижий ҳамда 7,5 миллион нафар ички сайёҳ жалб қилиниши кутилмоқда.