Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди
Қурбонлар йўқлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда Repost.uz «РИА Новости»га асосланиб хабар бермоқда.

Фото: ТАСС
Хабарга кўра, 24 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишма содир бўлган.
«Чоркухнинг бир нечта аҳолиси қум ҳаммомларини қабул қилиш учун Қуммазор шаҳарчасига боришган. Қирғизистон чегарачилари чегарадан ўтмаган бўлсаларда, уларнинг ўтишига тўсқинлик қилиб, огоҳлантирувчи ўт очишди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бунга жавобан тожикистонлик ҳарбийлар ҳам осмонга бир нечта ўқ узишган.
Исфара шаҳар ҳокими ва жамоат раиси воқеа жойига жўнаб кетишди.