Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

Пойтахтнинг Бектемир ва Сергели туманларида 30 июль куни газ таъминоти вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 30 июль куни Hududgaz Poytaxt ГТФнинг Bektemirtumangaz газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Бинокор» маҳалласи ва Тошкент вилояти чегара қисмида ўрнатилган СТГ 150/1600 № 06024 БК 10АI 03182 русумли газ ҳисоблагични давлат қиёслов кўригидан сўнг қайта жойига ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Таъкидланишича, шу сабабли, 2021 йилнинг 30 июль куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар «Бинокор» маҳалласидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, Сергели тумани ўрта босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари Филиалнинг Sergelitumangaz газ таъминоти бўлими томонидан 30 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Қум ариқ» маҳалласидан ўтган ер усти Д — 89 мм газ қувурини ҳаракатдаги қувурга улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 30 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Олтин водий» ҳамда «Қум ариқ» маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмочиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиликлар