Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилди

Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилмоқда.

Фото: tourister.ru

Маълум қилинишича, Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғида 2021/2022-ўқув йилида Президент мактабларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан 23 июлдан 31 июлга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.

Янгиликлар