Жанубий Корея президенти COVID-19’га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Корея президенти Мун Чже Ин коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига асосланиб Qalampir хабар берган.

Фото: qalampir

Хабарга кўра, Жанубий Корея раҳбари билан бирга унинг рафиқаси ва Ҳукуматнинг тўққиз аъзоси коронавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Қайд этилишича, эмлаш жараёни президент қароргоҳи яқинида жойлашган Сеул марказидаги туман поликлиникасида амалга оширилган.

Таъкидланишича, Мун Чже Ин 11-13 июнь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган Г7 саммитига боришга тайёргарлик доирасида коронавирусга қарши эмланган.

Янгиликлар