«Spark», «Nexia», «Cobalt» ва «Lacetti» чиқариш шартномалари тўхтатилди
UzAuto Motors шартномалар тузишни тўхтатди. Бу ҳақда Autostrada хабар берди.
Хабарга кўра, UzAuto Motors дилерлари янги дастурий таъминотга ўтмоқда, шунинг учун «Spark», «Nexia», «Cobalt» ва «Lacetti» учун шартномалар тузиш тўхтатилди. GM Uzbekistan автосалонлари шартномалар ва автоуловларни етказиб беришни бошқаришнинг янги тизимига ўтмоқда.
Таъкидланишича, ўтган ҳафтадан бошлаб UzAuto Motors «Spark», «Nexia», «Cobalt» ва «Lacetti» учун шартномалар тузишни тўхтатилган. Баъзи автосалонларда «Chevrolet Tracker 2» ва «Tahoe» билан шартнома тузиш ҳам мавжуд эмас.
Қайд этилишича, шу ойнинг бошида «Chevrolet Equinox» энди Ўзбекистонга олиб кирилмаслиги эълон қилинган эди.