Самарқандда автомобиль ЙПХ масканида ўрнатилган тўсиққа урилиб, ёниб кетди

Самарқандда «Lacetti» русумли автомобиль ЙПХ масканида ўрнатилган бўлакларни ажратувчи тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 февраль куни соат 21:30 да Навоий вилояти Кармана туманида  1969 йилда туғилган Э.Х. маст ҳолда «Lacetti» русумли автомобилни бошқарган.

Хабарга кўра, Самарқанд ЙПХ масканига яқинлашган вақтида бошқарувни йўқотиб, масканга кириш жойида ўрнатилган бўлакларни ажратувчи тўсиққа урилган.

Шундан сўнг, зарб оқибатида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Маълумотга кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Кармана тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар