Наманганда пицца туфайли бир фуқаро пичоқланди

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Давлатобод туманида жойлашган кафедан қарзга пицца олмоқчи бўлган шахс муассаса раҳбарига пичоқ билан ҳужум қилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Фуқаро Б.Н. 30 январ куни соат 03.00ларда маст ҳолда Давлатобод туманида жойлашган кафега келиб, кафе раҳбарига пиццани қарзга олиб кетишини айтиб, совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан таҳдид қилган. Кафе раҳбари Н.О. насияга савдо қилмаслигини айтгач, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан унинг чап кўкрак қафаси орқа юзасига уриб тан жароҳати етказган.

Шунингдек, Б.Н. шу куни «Spark» да кетаётиб, укаси Ғ.Н. билан соат 06:30 ларда чорраҳада турган «Malibu»ни йўлини тўсиб, ҳеч бир сабабсиз пичоқ ва темир таёқ билан автомобилнинг олд эшик ойнаси ва орқани кўрсатувчи ён ойналарини уриб синдириб, ҳайдовчига тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб,айбланувчиларга тегишли чоралар кўрилиши кутилмоқда

Янгиликлар