Навоийдаги текстиль корхонасида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат бўйича расмий маълумот берди
Навоий вилояти ФВВ навбатчилик қисми текстиль корхоналаридан бирида содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берди.

Фото: sensorika.uz
Хабарга кўра, 31 январь куни соат 22:07 да Навоий шаҳридаги «Бахт текстиль» МЧЖ корхонаси омборида ёнғин юз берган. ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:10 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:30 да қуршаб олиниб, 1 февраль куни соат 07:05 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, 13 та махсус техника ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, «Тинчлик» ёнғин ўчириш поезди ҳодиса жойига жалб этилган. Вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ.
Таъкидланишича, вазият юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.