Оҳангаронда «Зил» ёниб кетди

Тошкент вилояти Охангарон шаҳрида 23 январь куни соат 15:00 атрофида ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Кадр: Telegram

Хабар қилинишича, воқеа Амир Темур шоҳ кўчаси, «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Ангрен—Тошкент» йўналишида содир бўлган. «Зил-130» 33 ёшли ҳайдовчи Д.А. бошқарувида бўлгани аниқлқланган.

Шунингдек, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги ҳамда ёнғин бартараф этилгани маълум қилинган. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода автобус ёниб кетгани ва ушбу автобуснинг ёниб кетиш сабаби хабар қилинган эди.

Янгиликлар