Қамчиқда юк машинаси ёниб кетди — видео

Наманган вилояти Қамчиқ довонида 16 январь куни «Mercedes-Benz» русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 16 январь куни соат 15:50 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 252-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Янгийўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» ва «Damas» ва Фарғонада «Nexia» билан тўқнашган «Tracker» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар