Намангандаги газ заправкада навбатда турган «Damas» ёниб кетди — видeo

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 11 январь куни газ заправкада навбатда турган «Damas» автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, соат 07:50 да Тўрақўрғон тумани Кумидон маҳалласи ҳудудида жойлашган «Афсона-4» автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Damas» автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган. Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чеклов ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда газ «заправка»да навбатда турган ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар