Намангандаги газ заправкада навбатда туриб, ёниб кетган «Damas»нинг фотосуратлари эълон қилинди
Намангандаги газ заправкада навбатда турган «Damas» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати ҳодиса хусусида маълумот бериб, воқеа жойидан олинган фотосуратларни эълон қилди.
Қайд этилишича, газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Damas» автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган. Оқибатда машина автосалонида бўлган фуқаро Б. А.га тегишли ҳайдовчилик гувохномаси ва бошқа ҳужжатларга шикаст етканлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу автоуловнинг атрофида навбатда турган бошқа автомашиналарга шикаст етмаган. Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойга Тўрақўрон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати олиб бормоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.