Ўзбекистон номидан Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.

Хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда ҳам керакли салоҳият борлиги, уни юзага чиқариш учун Ўзбекистон кооперациялар ташкил этиш ва тажриба алмашишга тайёр эканини таъкидлади. Тармоқ раҳбарларига Қирғизистондаги турдош муассасалар билан яқиндан ишлаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди. Садир Жапаров қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар