Экспертлар WhatsApp иловасидан фойдаланиш хавфидан огоҳлантирди

WhatsApp иловасининг янгиланган версияси АҚШ разведка агентликлари томонидан кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Qalampir хабар берди. 

Фото: лента.ру

Маълум бўлишича, мутахассислар WhatsApp, Facebook ва Instagram АҚШ қонунларига риоя қилиши керак бўлган Америка компаниялари эканлигини эслатган. Яъни, улар разведка идораларига шифрлаш калитларига кириш имкониятини бериши мумкин. АҚШ разведка хизматлари нафақат америкаликлар, балки дунёдаги миллионлаб фойдаланувчилар учун ҳам давлат жосуслигини амалга ошириш учун муҳим манбаларга эга.

Шунингдек, тадқиқот маркази, WhatsApp ва Facebook компаниялари томонидан маълумотларни қайта ишлашнинг шаффофлиги тамойилларини бузганлиги, болаларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашдаги қонунбузарликлар ҳамда бошқа текширувлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жарималарга катта миқдорда маблағ киритаётганини таъкидлаган.

Янгиликлар