Ўзбекистонда номаълум турдаги динозавр қолдиқлари топилди

Ўзбекистонда икки қаватли автобуснинг ҳажмидан икки баробар катта, илгари номаълум бўлган динозавр турининг тош қотган қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Daily Mail’га асосланиб Repost.uz хабар берди.

Фото: dailymail

Хабарга кўра, динозаврнинг бундай тури Осиёда илгари топилмаган. Дзҳаратитанис кинги деб номланган динозавр тахминан 20 метр узунликка эга. У 100 миллион йил олдин Осиё қитъасининг ғарбий, қирғоқ бўйидаги текисликда яшаган. Динозаврга тегишли дум суяги Ўзбекистоннинг «Динозаврлар қабристони» деб номланувчи  Қизилқум саҳросидан халқаро Bissekty жамоаси томонидан юзага чиқарилган.

Фото: dailymail

Қайд этилишича, яхши сақланиб қолган скелет қолдиқлари топилган.

«Бу Осиёдан биринчи реббачисаурид ва у энг ёшларидан биридир. Бу бошқа барча зауроподлар каби ўтхўр бўлган ва бошқа кўплаб динозаврлар билан мураккаб муҳитда яшаган», — дуйди тадқиқот муаллифи, доктор Александр Аверянов Санкт-Петербургдаги Россия Фанлар академиясидан.

Янгиликлар