Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

13-14 март кунлари республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Хабарга кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразмда  ҳаво ўзгариб туради, ҳафта давомида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Ҳарорат  9-14 даража иссиқдан 10-15 даража совуққача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиққача ўзгаради.

Таъкидланишича, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат ҳафта давомида 17-22 даража иссиқдан 2-3 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат ҳафта давомида 17-23 даража илиқ, 13-14 март кунлари 2-3 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ,  ҳафта охирида эса 2-3 даражагача илиқ бўлади.

Янгиликлар