Анқарадаги терактда 5 киши ҳалок бўлди

Анқара яқинидаги Turkish Aerospace (TUSAŞ) аэрокосмик компанияси штаб-квартирасига уюштирилган теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва 22 киши яраланди. Бу ҳақида Туркия ИИВ раҳбари Али Ерлиқояга таяниб, Haber Global нашри хабар берди.

Haber телеканалининг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қозонда ўтказилаётган БРИКС саммитидаги иштирокини якунлаб, 24 октябрь тонгида мамлакатга қайтади.

Маълумотларга кўра, Туркия президентининг 24 октябрь кунига ҳам қатор учрашуви режалаштирилган, аммо Анқарадаги теракт туфайли у Қозонни эртароқ тарк этади.

Теракт тафсилотлари ҳақида мамлакатдаги амалдорлар маълумот беришди. Хусасан, Вице-президент Жевдет Йилмаз, Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишоғлу, Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гöктош ва Ички ишлар вазири Али Ерликая баёнот беришди.

Жароҳат олганларимизнинг умумий сони 22 нафар. Беморларимиздан бири тузатилди, иккитаси чиқиш арафасида. Шу боис 19 нафар ярадоримизни даволаш жараёнлари шифохоналарда давом этмоқда. Яраланган 19 киши олтита касалхонада даволанишни давом эттирмоқда, деди вазир Ерликая баёнотида.

Жаҳон