АҚШнинг Яманга ҳужумида 33 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида 33 киши ҳалок бўлди, 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Ҳужумлар Рас Иса нефть портига қаратилган бўлиб, мақсад ҳусийларнинг молиявий манбаларини йўқ қилиш бўлган. АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу даромадлар сўнгги 10 йилдан буён бутун минтақани даҳшатга солиш ҳаракатларини молиялаштириб келган.
Ушбу зарбалар Ямандаги оддий аҳолини нишонга олишга қаратилмаган. Улар ҳусийлар зулмидан қутулишни ва тинч ҳаёт кечиришни истайди, дейилади АҚШ қўмондонлиги баёнотида.
Ҳусийлар назоратидаги ал-Масираҳ сунъий йўлдош телеканали ҳужумдан кейинги ҳолат акс этган видеони намойиш этди. Кадрларда воқеа жойида жасадлар ётганини кўриш мумкин. Телеканалнинг таъкидлашича, портда ишлаётган фуқаролик ходимлари ва тез ёрдам ишчилари ҳам ҳалок бўлган. Ҳужум оқибатида кучли портлаш ва ёнғин юз берган.