Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 700 хонадон газсиз қолди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Cоbalt’нинг газ қувурига урилиши натижасида автоҳалокат содир бўлган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги ахборот берди.

Ҳодиса 6 ноябрь куни соат 11:00 тумандаги Боғшамол МФЙдан ўтувчи йўлда содир бўлган. Cоbalt’нинг газ қувурига урилиши сабабли 700 та аҳоли уй-жойи ва 3 та улгуржи истеъмолчилар газсиз қолган.

Вазирлик авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминотини қайтарилишини маълум қилган.

Ўзбекистон