Туркманистон президенти 8 март муносабати билан барча аёлларга пул мокофоти беради
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат аёлларига 60 манатдан (тахминан $17) совға қилиш тўғрисида фармойиш берди. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» хабар бермоқда.
Тўловларни барча ташкилотлардаги аёл ходимлар, нафақахўр аёллар, талаба қизлар, мактаб ўқувчи қизлари ва болалар боғчаларининг тарбияланувчи қизлари олади. Пуллар 1 мартдан 6 мартгача тарқатилади.
Бердимуҳамедовнинг фармонига кўра, бундай совғалар «аёлларнинг хизматларини эътироф этиш» ҳамда оналар ва опа-сингилларни улуғлаш анъанасининг давоми ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, бундай амалиёт Туркманистонда 2019 йилдан бери амалга ошириб келинмоқда.