Эндиликда чет тили фанидан B1 даражадаги сертифакатлар учун ҳам имтиёз берилади

Ўзбекистонда айрим ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:

• B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;

• B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

Маълумот учун, илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган эди.

Ўзбекистон