Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Раҳматуллаев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, бундан аввал Фарғона вилояти Ички ишлар бош бошқармасига Азизбек Икрамов раҳбарлик қилган. Яқинда у Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.





