Ўзбекистонда янги Фавқулодда вазиятлар вазири тайинланди

Азизбек Исроилович Икрамов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Мазкур тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида назарда тутилган.

Бундан илгарироқ Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Бунга қадар Икрамов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида у 2025 йил февраль ойидан бери мазкур вазифани бажариб келган Ботир Қудратходжаев ўрнига тайинланди.

Ўзбекистон