Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум иш бошлади
Самарқанд шаҳрида «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқди.
Форум иштирокчиларига 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби етакчи халқаро ташкилотлар делегатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини етказиш мен учун катта шараф бўлди, — деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, форумда ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.






