Японияда 7,5 магнитудали кучли зилзила юз берди

Япониянинг энг йирик ороли Хонсю шимолида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Япония метеорология агентлиги.

Ер силкинишлари Тинч океанида, Аомори ва Ивате префектуралари яқинида қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ҳозирда, тинч океанининг Хоккайдо соҳиллари ва Хонсю шимолида цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган. Ивате шаҳрида 70 сантиметр баландликдаги тўлқин қайд этилиб, метеорологлар кейинги тўлқинлар янада баландроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Префектура ҳукумати камида 20 минг кишини эвакуация қилишни маълум қилди. Зилзила Токио ва Шин-Аомори станцияси ўртасидаги поездлар қатновини тўхтатиб, электр таъминотида узилишга олиб келди.

Ўзбекистон