Энди Россия чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг телефонлари текширилади

Ўзбекистон Миграция агентлиги, Россия чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг телефонлари ва бошқа қурилмалари текширилиши юзасидан огоҳлантирди.

Хусусан, «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, Россия чегарачилари телефонлар, планшетлар, ноутбуклар ва бошқа электрон ташувчилар таркибини визуал текширишлари, шунингдек уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш учун тақдим этишни талаб қилишлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, бу текширувлар ҳаммага эмас, асосан қоидабузарлик гумони бўлганда, хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур деб топилганда амалга оширилади.

Талабларга бўйсунмаслик жарима (5 000 – 7 000 рубль) ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин. Мазкур чоралар хавфсизликни кучайтириш, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида жорий этилгани таъкидланди.

Ўзбекистон