Эртага республика бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистонда 18 сентябрь куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кундузи 23-30 даража бўлади. Бу ҳақда Узгидромет хабар бермоқда.
Тошкент шаҳри
Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 23-25° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Қашқадарё вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.
Сурхондарё вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.
Андижон, Намангандан, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° бўлади.