Владивостокда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилган иккинчи шахс қўлга олинди
Россиянинг Владивосток шаҳрида, Ўзбекистондан келган мигрантларни калтаклаганликда гумон қилинган иккинчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг Приморск ўлкасидаги бўлими хабар берди.
Владивостокдаги Хабаровск кўчасида содир этилган безорилик ҳаракатларида иштирок этган яна бир гумондор қўлга олинди. Унга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда, — дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, 10 сентябрь куни ўсмирлар маст ҳолатда бўлиб, ҳеч қандай сабаб ва асоссиз турар жойда турган автомашинага шикаст етказишган ва салонга аэрозол баллончасини сочишган. Шундан сўнг, улар юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилишган.
Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.