Президент Ситора Турдибековани «Жасорат» медали билан тақдирлади

Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини, президент орден ва медаллар билан тақдирлади.

Жумладан, 2024 йилги Париж Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Мудофаа вазирлиги спортнинг юксак ютуқларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Жасорат» медали билан тақдирланди.

Маълумот учун, «Жасорат» медали республика миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда ҳарбий ёки хизмат бурчини бажаришда жасорат кўрсатгани учун берилади.

Спорт