Эртадан «метан заправка»лар одатдаги режимда ишлай бошлайди
Ўзбекистондаги барча метан қуйиш шохобчалари босқичма-босқич нормал иш фаолиятини тиклайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Эртага, 11-феврал куни соат 09:00 дан бошлаб барча ҳудудларда, жумладан водий вилоятларида ҳам «метан заправка»лар босқичма-босқич одатдаги режимда фаолият юрита бошлайди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган эди.





